Янгиликлар

МАШИНА-ТРАКТОР ПАРКИДАН 130 МЛН. СЎМ УНДИРИЛДИ

Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди қарорига асосан қарздор “Оqtosh texmadadkor” машина-трактор паркидан ундирувчи Нарпай туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.

ИШЧИ ГУРУҲ ИШТИРОКИДАГИ СЕМИНАР

Биринчи сектор штабида аёллар ва ёшлар дафтарини шакиллантириш бўйича ишчи гуруҳ иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда иштирокчиларга муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиш бўйича қадамли режалар, анкета сўровномасини тўлдиришдаги асосий жиҳатлар тушунтирилди.

ДАЛАДА КОНЦЕРТ УЮШТИРИЛДИ

Туман ҳокимлиги маданият бўлими раҳбарияти ва ходимлари пахта теримида иштирок этаётган ҳамюртларимизни рағбатлантиришда давом этишмоқда. Бу сафар Тўра Ботир номли фермер хўжалиги далаларида бўлиб, илғор теримчиларга совғалар улашди. Шу каби уларга ўзларининг концерт дастурларини намойиш этдилар.

ҚОНУНБУЗАРГА ЖАРИМА

Нарпай тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси назорат инспекторлари томонидан олиб борилган рейд кузатуви жараёнида "Мушкент” маҳалласида яшовчи фуқоро Қ.И. томонидан маиший ва қаттиқ чиқиндилар ёқиб юборилгани аниқланган. Оқибатда "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 20-моддаси, "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 4-моддаси талабларини қўпол равишда бузган.

ТИКУВ МАШИНКАЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси томонидан туманимизда истиқомат қилувчи 34 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож ва 16 нафар ишсиз хотин-қизларга тикиш машиналари тарқатилди. Замонавий тикув машинкаларига эга бўлган хотин-қизлар бундан жуда мамнун.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM