ОДАМЛАРГА КАЙФИЯТ УЛАШГАН ТАДБИР
11.11.2020 - 20:48“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида ўтказилган маънавий-маърифий тарғибот тадбири “Болғали” маҳалласи аҳлининг қалбига ўзгача шукуҳ бахш этди, дейиш мумкин. Буни иштирокчиларнинг кўтаринки кайфиятидан билиш қийин эмас.
Бугун 27-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ушбу маҳаллада яшовчи фуқаролар ўртасида уч навбатда тадбир ўтказилди. Ҳар учала навбатда ҳам тадбиргоҳнинг гавжумлиги тадбирга нисбатан одамларда қизиқиш ортаётганидан далолат.