Янгиликлар

МАСАЛАЛАРГА ЕЧИМ ТОПИЛМОҚДА

Нарпай тумани ҳокими Ботир Жабборов тадбиркорлар билан учрашиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларини ўрганди.
Биринчи сектор штабида бўлиб ўтган учрашувда ҳар бир ишбилармон келажакдаги режаси ва буни амалга ошириш учун зарур бўлган чоралар ҳақида фикр юритди. Аксарияти имтиёзли кредит, интенсив боғ яратиш учун экин майдон ҳамда бошқа масалаларни ўртага ташлади.

ҚИММАТБАҲО СОВҒАЛАР ШИФОКОРЛАРГА

Туман тиббиёт бирлашмасига ташриф буюрган туман ҳокими Ботир Жабборов ва сектор раҳбарлари пандемия даврида фидокорона меҳнат қилаётган врач ҳамда ҳамшираларга алоҳида миннатдорчилик билдирдилар. Тиббиётчиларга эсдалик совғалари, “Фахрий ёрлиқ”лар тантанали равишда тақдим қилинди.

 

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИГА ЭҲТИРОМ

Нарпай тумани ҳокими Ботир Жабборов ҳамда барча сектор раҳбарлари тиббиётчиларни касб байрамлари билан табриклашди.
Дастлаб, улар туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимларини 8 ноябрь – Тиббиёт ходимлари куни билан қизғин муборакбод этишди. Бир қатор фидоий соҳа вакилларига туман ҳокимлигининг “Фахрий ёрлиғи” ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM