Туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари орасидан юқори лавозимларга заҳира кадрлар шакллантирилмоқда
03.11.2020 - 15:29Бугунги кунда Янги Ўзбекистонни замонавий фикрлайдиган, халқ манфаатини ўз манфаатларидан устун қўядиган, давлат бошқарувида инновацион ёндашувларни татбиқ этишга қодир бўлган янги авлод давлат хизматчиларисиз қуриб бўлмаслигини даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Шундай экан, Учинчи Ренесанс остонасида турган Ўзбекистонни ислоҳотларнинг яратувчиси давлат хизматчиларисиз тасаввур этиб бўлмайди.