Янгиликлар

"Қизлар тарбиясида оналарнинг масъулияти" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Туман ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Мухаммадиева ҳамда ёши улуғ онахонлар иштирокида туман халқ таълими бўлимига қарашли 29-умумтаълим мактабда "Қизлар тарбиясида оналарнинг масъулияти" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда оналарнинг эътиборсизлиги туфайли ёмон йўлларга кириб кетаётган қизларнинг ҳаётларидан саҳна кўринишлари акс эттирилди.

Ёшлар билан ўтказилган бизнес тренинг

Нарпай туманида ёшларни кенг қўллаб-қувватлаш, уюшмаган ёшлар ва хорижда меҳнат қилиб қайтган шунингдек, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини фаол тадбиркорлик сари бошлаш мақсадида туман ҳокимлиги 1-секторида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ҳамда бизнес тренинг ташкил этилди.

"Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди

Туман ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Мухаммадиева иштирокида барча умумтаълим мактабларнинг маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосарлари, психологлар, ҳамда умумтаълим мактабларининг хотин-қизлар қўмиталари раислари билан биргаликда "Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш танқидий ва таҳлилий тарзда бўлди.

Туманда кўп қаватли уйларнинг канализация тармоғи тортиш ишлари бўйича қурилиш-монтаж ишларининг бориши

Оқтош шаҳри "Исломобод" маҳалласи ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларнинг яшаш шароитларини янада яхшилаш, аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Республика бюджети маблағлари ҳисобидан "Исломобод" маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйлар учун 3,61 км масофада канализация тармоғи тортиш ва сув тозалаш иншооти қурилиши белгиланган. Ҳозирги кунда ушбу объектда қурилиш-монтаж ишлари жадал давом этмоқда.

Тумандаги "Дедан" маҳалла фуқаролари билан ўтказилган сайёр қабул

Тумандаги "Дедан" маҳалла фуқаролар йиғинида 2019 йил 26 январ куни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Рахманов Шерзод Шухратович ва тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида ушбу маҳалладаги фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабул давомида маҳалла фуқароларининг мавжуд муаммолари эшитилди ва кўтарилган муаммолар жойида бартараф этилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM