Янгиликлар

14 январ - Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири

Тумандаги "Даврнур" базмгоҳида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда 14 январ - Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни туман ҳокими Б.Жабборов кириш сўзи билан очиб, тадбир иштирокчиларини, ҳарбийларни ва уларнинг оила аъзоларини ҳамда бутун туманимиз аҳлини байрам билан қизғин табриклади. Тадбир давомида ўқувчилар томонидан концерт дастурлари ҳамда кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. 

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбири

Тумандаги 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида 14 январ - Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб тадбир ўтказилди.  Тадбирда туман ҳокими Жабборов Ботир Шукурович тадбир қатнашчиларини 14 январ - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан  табриклади. Шундан сўнг 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ҳамда собиқ ўқувчилари томонидан "Эҳтиром" деб номланган концерт дастури намойиш этилди. 

 

Туманда янги оилавий мактабгача таълим муассасаси очилиш маросими

Тумандаги "Мушкент" маҳалла фуқаролар йиғинида "Ширинтой", "Истиқлол" маҳалла фуқаролар йиғинида "Болажон", "Манғит" маҳалла фуқаролар йиғинида "Кичкинтой" номли оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир давомида оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш ва фаолиятини олиб бориш учун 8 нафар тадбиркорларга рухсатномалар тарқатилди.

 

Туманда аҳолини ис газидан заҳарланишини олдини олиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 3 январдаги 11-11-сонли топшириғи ҳамда вилоят ҳокимлигининг 2019 йил 7 январдаги 03-03/12-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида навбати билан ҳар бир сектор ҳудудида жойлашган хонадонлар ва ташкилотларни газ, электр иситиш воситалари, печлар ва дудбуронларнинг хавфсизлик талабларига жавоб бериши, ис газидан захарланишни олдини олиш мақсадида туман Ишчи гуруҳи томонидан тегишли тартибда

"Ватанпарварлик ойлиги" доирасида тадбирлар давом этмоқда

2018 йил 15 декабрдан 2019 йил 15 январга қадар "Ватанпарварлик ойлиги" ўтказилиши муносабати билан “ВАТАН-МУҚАДДАС, УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ШАРАФЛИ БУРЧДИР!” шиори остида тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан: Ватан сарҳадларини ҳимоя қилишда ҳалок бўлган марҳум Ҳасанов Улуғбек Ҳатамовичнинг оила аъзоларининг ҳолидан хабар олиниб уларнинг фарзандларига совғалар берилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM