Янгиликлар

Ташриф

ЯПОНИЯЛИКЛАРДАН ФОЙДАЛИ ТАКЛИФ 

Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов “Gakkou plus” корпорацияси раҳбари Сугимото Жуничи билан мулоқот ўтказди. Меҳмонлар ташрифидан мақсад туманда  Япониянинг "Yamato IT-Academy"си  фаолиятини йўлга қўйишдан иборат.

Диққат, эълон!

ҲАММА ВЕЛОМАРАФОНГА!

“Ёшлар ойилиги” муносабати билан шу йил 9 июнь куни веломарафон ўтказилади. Унда барча ёшдаги фуқаролар иштирок этишлари мумкин. 

И.Бухорий кўчаси бўйлаб ўтказиладиган веломарафонга эрталаб соат 6:00 да “Хотира майдони” (Мотамсаро она ҳайкали) ёнида старт берилади.

Истироҳат боғида

НУРОНИЙЛАР ДОНА СУРАР, ОТИНОЙИЛАР СУҲБАТ ҚУРАР

“Нуронийлар маскани”да шахмат бўйича мусобақа ташкил этилди. Унда турли ёшдаги шахмат ишқибозлари ўзаро беллашдилар. Натижаларга кўра, ғолиблар рағбатлантирилди.

“ПИЁДА БЕШ МИНГ ҚАДАМ”

“Мустақиллик” маҳалласи аҳли томонидан “Пиёда беш минг қадам” шиори остида марафон ўтказилди. Ушбу марафонда уюшмаган ёшлар, умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари ҳам иштирок этдилар.

Марафондан сўнг спорт машқлари бажарилди.

РЕЙТИНГ НАТИЖАЛАРИ

2021 йил 1-чорак якуни бўйича туман, шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари рейтинглари (KPI) вазирлик идоралар томонидан тақдим қилинган маълумотлар асосида эълон қилинди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM