Далалардан дараклар
02.06.2021 - 11:23ҒЎЗА НИҲОЛЛАРИ ОЗИҚЛАНТИРИЛМОҚДА
Айни кунларда дала-деҳқончилик ишлари авжида. Айниқса, ғўза майдонларига ишлов бериш, озиқлантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда.
Нарпай туман ҳокимлиги
Расмий веб-сайти
ҒЎЗА НИҲОЛЛАРИ ОЗИҚЛАНТИРИЛМОҚДА
Айни кунларда дала-деҳқончилик ишлари авжида. Айниқса, ғўза майдонларига ишлов бериш, озиқлантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда.
Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лозим
Туман ҳокими бўш турган объектлардан самарасиз фойдаланиб келаётган мулкдорлар билан учрашди.
Маълумки, “Бирлик” маҳалласи Обод қишлоқ давлат дастури доирасида ободонлаштирилмоқда. Шу кунга қадар бу борада сезиларли даражада иш олиб борилди.
Бугун туман ҳокими Шерзод Раҳмонов ва туман прокурори Камолиддин Жавдановлар тегишли ташкилот масъуллари билан маҳаллада бўлиб, амалга оширилиши лозим бўлган галдаги вазифалар юзасидан келишиб олдилар.
Байрам муносабати билан “Ёшлар” истироҳат боғида болажонлар учун кўнгилочар тадбирлар бўлиб ўтди.
Туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга завқ улашди, дейиш мумкин. Бу паллада кўзлари порлаб турган мурғак қалб эгаларининг қувончлари чексиз.
Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан “Нарпайимни куйлайман”, деб номланган танлов эълон қилингани, бунда истеъдодли қаламкашлар, ёш мўйқалам соҳиблари иштирок этиши ҳақида хабар бергандик. Ҳар иккала йўналишда асарлар сараланди ҳамда юқори истеъдодли ёшлар аниқланди.
Бугун ушбу танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.