Янгиликлар

ТАЙИНЛОВ

Туман ҳокимининг фармойишига биноан Арзиқулов Сардор биринчи сектор котиби этиб тайинланди.

Сардор Арзиқулов 2019 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтининг иқтисод факультетини тамомлаган. Дастлабки иш фаолиятини  туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бош мутахассиси вазифасидан бошлаган.

ЛОЙИҲА ИШЛАБ ЧИҚИЛМОҚДА

“Гулистон”, “Чархин”, “Дедан” ва “Хўжақўрғон” маҳаллаларининг  бош режа  лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.  Йўллар таъмири, коммуникация тармоқларини тартибга солиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, яшил зоналар  ташкил этиш кўзда тутилаётган лойиҳа ишлари “Қишлоқ қурилиш лойиҳа” МЧЖ Самарқанд вилоят филиали томонидан амалга ошириляпти.

“Маҳаллабай” тизим

МАСАЛАЛАРГА ЕЧИМ ТОПИЛАДИ

Туман ҳокими “Қозикент” маҳалласида яшовчи “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”га киритилган фуқаролар ва аҳоли билан учрашиб, муаммоларини ўрганди. 

“ПИЁДА БЕШ МИНГ ҚАДАМ”

“Дедан” маҳалласи аҳли томонидан “Пиёда беш минг қадам” шиори остида марафон ўтказилди. Ушбу марафонда уюшмаган ёшлар, умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари ҳам иштирок этдилар.

Марафондан сўнг спорт машқлари бажарилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM