Янгиликлар

ТАЖРИБА ОРТТИРИЛДИ

 “Кўк ота” маҳалласида “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида семинар ўтказилди. Семинарда учинчи сектор ҳудудидаги маҳаллалар ходимлари иштирок этиб, аҳоли хонадонларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан танишдилар.

РАМАЗОН ОЙИ ОЛДИДАН

Вилоят ҳокими ўринбосари Дилшод Маматқулов ҳамда вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқуловлар туман ҳокими Шерзод Раҳмонов ҳамроҳлигида сайёр йиғилиш ўтказдилар. Сайёр йиғилишда вилоятдаги барча туман(шаҳар) ва ҳудудимиздаги жоме масжидлар имом-хатиблари иштирок этиишди.

ОЛМА ДАРАХТИ КЎЧАТИ ТАРҚАТИЛДИ

 Биринчи сектор ҳудудидаги "Дедан" маҳалласидаги "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари" ва "Темир дафтар"да киритилган фуқароларга  2000 туп олма дарахти кўчатлари тарқатилди.

 АТ “Микрокредитбанк”нинг Оқтош банк хизматлари маркази томонидан бепул берилган мевали дарахт кўчатлари "Бир маҳалла – бир  маҳсулот" тамойилида мева етиштиришга асос бўлади.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM