Янгиликлар

ҲОКИМ КУТУБХОНАГА АЪЗО БЎЛДИ

Нарпай тумани ахборот кутубхонаси марказида китобсеварлар учун кенг имкониятлар яратилган. Бу ерда зарур адабиётлардан ташқари, Wi-Fi қурилмаси ҳам ўрнатилган. Шу боис 5000 нафардан ортиқ китобхон ахборот кутубхонага аъзо бўлишган.

АЗИЗ НАРПАЙ ЁШЛАРИ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21-ноябръдаги "Мард ўғлон" давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3402-сонли Қарорига асосан "Мард ўғлон" давлат мукофотига талабгор ёшларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини қабул қилиш жараёнлари бошланганлигини маълум қиламиз.        

ШЕЪРИЯТ КЕЧАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, туркий тил асосчиси, буюк қомусий олим ва мутафаккир, улуғ донишманд, давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги туманимизда кенг нишонланди.

Барча умумтаълим мактабларида маънавий-маърифий тадбирлар, навоийхонлик ва шеърият кечалари ўтказилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM