Янгиликлар

ЁШ РАССОМЛАР БЕЛЛАШУВИ

13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг тасвирий санъат бўлими ўқувчилари ўртасида буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб расмлар танлови ўтказилди. 

Танловда ёш мўйқалам соҳиблари Навоий ҳаёти ва ижодига боғлаб, кичик асарлар яратдилар. 

“СПОРТНИ СЕВ – СПОРТ БИЛАН ЯША”

19-умумтаълим мактабида туман жисмоний тарбия ва спорт, халқ таьлими бўлимлари ҳамда Халқ демократик партияси туман Кенгаши ҳамкорлигида "Спортни сев -  спорт   билан яша" шиори остида шахмат мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада умумтаьлим мактабларининг ёш шахматчилари ўзаро беллашдилар. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар.

СЕМИНАР-ТРЕНИНГ

Биринчи сектор штабида маҳалла раисларининг оила, хотин-қизлар йўналиши  бўйича ўринбосарлари ўртасида  "Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг ижтимоий-психологик масалалари" мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM