Янгиликлар

БИРИНЧИ СЕКТОРДА

Биринчи сектор котиби секторга бириктирилган ходимлар билан биргаликда “Темир дафтар”га киритилган фуқаролар ҳамда тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганди.

Ўрганиш жараёнида бир қатор кам таъминланган оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзоларини ўзини ўзи банд қилиш чоралари кўрилди.

“Пахтакор овози” газетаси таҳририятида “Умид ғунчалари” адабий тўгараги аъзоларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда газета бош муҳаррири Тошпўлат Тошмуродов ёш ижодкорлар билан суҳбат ўтказиб, уларнинг ижод намуналари ва газета билан мунтазам ҳамкорлиги хусусида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

 Тўгарак аъзолари машғулот жараёнида ўзларининг ижод намуналаридан ўқиб беришди. 

#Айни_пайтда

"Бирлик" маҳалласининг Жевачи қишлоғида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

Ички йўлларга тош ётқизилиб, ариқлар тозаланяпти. Аҳоли хонадонлари тартибга келтирилиб, чорва моллари юқумли касалликларга қарши эмланмоқда.

ДИҚҚАТ! ДИҚҚАТ!

Шу йил 8 февраль куни соат 11:00 да 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида Самарқанд вилоят драма театри  актёрлари томонидан ажойиб спектакл намойиш этилади.

Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо қаламига мансуб “Самарқанд сайқали” тарихий драмаси буюк мутафаккир Мир Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган. 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM