Янгиликлар

ҲАШАР – ЭЛГА ЯРАШАР

Шу биргина жумланинг маъноси жуда ёрқин. Азалдан ота-боболаримиз ҳашар йўли билан масжидлар, йўллар, кўприклар қуришган, гузарларни обод этишган.  “Бир ёқадан бош чиқариб...” иборасининг қўлланиши ҳам шундан.

Бугун Муқимий номли ҳамда “Дўстлик” маҳаллалари аҳолиси бирлашиб, ўз маҳаллаларининг маъмурий биносини тиклашга киришдилар. 

ҚАБУЛХОНАДА 111 МУРОЖААТ

Халқ қабулхонасида туман ҳокими ва сектор масъуллари томонидан ўтказилган қабулда фуқаролардан 111 та мурожаат тушди.

Мурожаатчилар бандлик, соғлигини тиклашда амалий кўмак, тадбиркорлик учун ер, кредит, моддий ёрдам ажратилиши, уй-жой, алимент тўловини ундириш, йўлларни таъмирлаш масалаларини илгари сурдилар.

СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

Нарпай туманида “Аёллар дафтари”га киритилган 74 нафар хотин-қиз тадбиркорликнинг турли йўналишлари бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини тугаллади.

Бугун Самарқанд вилояти “Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази” томонидан уларга тантанали равишда махсус сертификатлар топширилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM