Янгиликлар

КЎМИР ҲАММАГА ЕТАДИ

Нарпай тумани ҳокими Шерзод Раҳмонов “Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамияти Зирабулоқ кўмир  омборхонасига ташриф буюрди. Янги ҳоким кўмир захираси ҳамда  унинг аҳолига етказиб берилиши ҳолатини кўздан кечирди.

БАРЧАГА МАНЗУР ТАДБИР

Бугунги “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” мавзусидаги тарғибот тадбирлари  Амир Темур, Тўхта Розиқов номли, “Турон”, “Дедан”, “Нўғай”, “Исломобод” маҳаллалари аҳли ўртасида ўтказилди.

Тадбирларда Каттақўрғон драма театри актёрлари, шоир ва маҳаллий санъаткорларнинг чиқишлари барчага манзур бўлди.

 

ЯНГИ ҲОКИМ МАКТАБЛАРДА

Халқ депутатлари Нарпай туман Кенгашининг навбатдан ташқари ўн олтинчи сесссиясида Нарпай тумани ҳокими этиб тасдиқланган Шерзод Раҳмонов ишга киришди. Туман ҳокими ишни таълим муассасалари   фаолиятини ўрганишдан бошлади.

Туман ҳокими бошчилигида барча сектор раҳбарлари дастлаб умумтаълим мактабларидаги ҳолат билан танишди.

 

ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

“Янги Ўзбекистон – янгича данёқараш” мавзусидаги навбатдаги тарғибот тадбирлари “Оқтош”, “Бахт”, “ Иймон”, “Олтиўғил” ва “Хўжакарзон” маҳаллалари аҳолиси иштирокида ўтказилди.  Тадбирларда санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, шоирлар ҳамда спортчи ёшларнинг чиқишлари иштирокчилар кайфиятига кайфият улашди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM