Янгиликлар

ТИЛГА ЭЪТИБОР – ЭЛГА ЭЪТИБОР

Туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан “Давлат тили тўғрисида”ги  Қонуннинг 20-моддаси ижроси юзасидан навбатдаги ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

 Ўрганишлар жараёнида қонун талабларига тўғри келмайдиган 30 дан ортиқ ташқи рекламалар олиб ташланди. Шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга қонун талаблари тушунтирилди.

ҲАРБИЙЛАРГА СОВҒАЛАР ТОПШИРИЛДИ

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан туман ҳокими Шерзод Раҳмонов Мудофаа вазирлигига қарашли Самарқанд шаҳридаги 37239-ҳарбий қисмга ташриф буюрди.

Ҳарбийларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 29 йиллиги билан табриклаган туман ҳокими бир қатор сержант ва офицерларга қимматбаҳо совғалар топширди.

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида халқ депутатлари тумани Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари,  корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар  ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM