Янгиликлар

ТАДБИРКОРГА АМАЛИЙ ЁРДАМ

“Тинчлик” маҳалласи фуқароси Номоз Сафаров маҳалла ҳудудидаги 59-умумтаълим мактабининг қаровсиз ерида 1,4 сотх иссиқхона ташкил қилиб, унда лимон, бодринг, ертут ва турли хилдаги гулларни етиштирмоқда.

“УМИД” НАМУНАВИЙ МАҲАЛЛАГА АЙЛАНТИРИЛАДИ

Биринчи сектор ҳудудидаги “Умид” маҳалласида 3 млрд 30 млн сўмга  “Олти-ўғил олтин замин” ишлаб чиқариш коопиративи томонидан савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, ҳаммом, ўқув маркази ва ишлаб чиқариш цехи ҳамда “Янги замин фруитс” томонидан 2 гектарли иссиқхона иш бошлаш арафасида.

МУАММОЛАР ҲАЛ ЭТИЛДИ

Биринчи сектор штабида тадбиркорларни қабул қилган туман ҳокими уларнинг муаммоларини ўрганди.

Тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун кредит, ер олиш юзасидан қилинган мурожаатлар тегишлилар кўмагида жойида ҳал этилди.

ХАЛҚНИ  РОЗИ ҚИЛИШ БИРЛАМЧИ ВАЗИФА

Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов ҳафтанинг илк иш кунини биринчи сектордан бошлади. Ўринбосарлар ва тегишли масъуллар, секторга бириктирилган ходимлар билан бирга “Аёллар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг  муаммоларини ижобий ҳал этиш борасида келишиб олинди. 

КАМЧИЛИКЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

Кейинги пайтда электр энергиясида кўп узилишлар кузатилмоқда. Бунинг сабабини билиш мақсадида каналимизга мурожаат йўллаётган фуқароларимиз ҳам талайгина.
Нарпай туман электр таъминоти корхонасидан олинган маълумотга қараганда, шу кунларда  Қашқадарё вилоятидаги Талимаржон ИЭСда иккита буғ-газ қурилмасида таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Шу боис электр энергияси узатишда вилоятлар ва бир қатор туманларда табиий узилишлар юзага келмоқда.  

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM