Янгиликлар

ХОНАДОНМА-ХОНАДОН

“Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини туманимизнинг чекка ҳудудида жойлашган. Ушбу маҳаллада 13 та кўп қаватли уйда 156 та оила истиқомат қилади. 
Туман ҳокими тегишли мутасаддилар билан хонадонма-хонадон юриб, фуқароларни муаммоларини ўрганди.

СУВ ТОЗАЛАШ ИНШООТИ

 Туман ҳокими Муқимий номли маҳаллада жойлашган “Кичик саноат зонаси” учун барпо этилаётган янги кичик оқова сув тозалаш иншооти билан танишди. Иншоотнинг ишлаши, тозалашни олиб бориши, иш қуввати ўрганилди.

ЯНГИ ЙИЛГА СОВҒА

Нарпай туман ҳокими “Тинчлик” ҳамда “Чорбоғ” маҳаллалари ҳудудида янгидан қайта қурилаётган 8 ва 49 мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.
Ушбу мактабгача таълим ташкилотларининг қурилиш ишлари якунланган бўлиб, марказлашган ҳолда жиҳозлар ажратилгандан сўнг фойдаланишга топширилади.

ЎЗ ТИЛИМИЗНИНГ РИВОЖИ ВА РАВНАҚИ УЧУН

Бугун, Нарпай туман ҳудудидаги савдо шохобчалари, дўконлар, реклама баннерлари, эълонлар ва пешлавҳалардаги ёзувларнинг ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш давомида туман ҳудудидаги турли хилдаги савдо-сотиқ билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан учрашиб, “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун, Фармон ва Қарорларнинг мазмун моҳияти ва бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, фаолият олиб бориш лозимлиги тушунтирилди ва мавжуд хатоликлар жойида бартараф этилди.

МУНОСИБ РАҒБАТ

Тумандаги 34-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида спортнинг шахмат тури бўйича  спорт мусобақаларининг якунловчи босқичи бўлиб ўтди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM