МАЪМУРИЙ БАЁННОМА РАСМИЙЛАШТИРИЛДИ.

Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш Нарпай туман инспекцияси суриштирув ўтказиб, «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонун бузилиши ҳолатини аниқлади. Фуқаро У.Д ўз бошқарувидаги техника воситаси ёрдамида дашт зонасида кенг тарқалган фойдали қазилмалардан қум-шағал аралашмасини ноқонуний равишта юк машиналарига ортаётганлиги маълум бўлди.
Бу фуқарога нисбатан «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонун талабларини бузгани учун маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима қўлланилди.

2015-2020 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM