ҚУЛАЙ ВА ШИНАМ

Нарпай туманида авто мактаб иш бошлаганига анча бўлди. Бу орада мактаб бирмунча нуфузини ошириб олгани ҳам сир эмас. Бугун “Умид автомобил мактаби” хусусий корхонасига қарашли муассасадаги 5 та гуруҳда 125 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Таъкидлаш лозимки, таълим олувчилар учун етарлича шароит яратилган.  Хоналар замонавий услубда жиҳозланган, компьютерлар, видео дарслар олиб бориш учун мониторлар, кўргазмали қуроллар мавжуд.
Карантин даврида масофавий онлайн дарслар портали ташкил этилган. Ўқувчиларнинг дарсга қатнашиши ва ўзлаштиришлари автоматик равишда назорат қилинади.
Маълумот учун айтиш мумкинки, 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ ҳисобига қад ростлаб, ишга тушган шинам ва қулай авто мактабда бошқаришни ўргатиш учун 5 та енгил, 3 та юк ташиш машиналари бор.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM