ҲОКИМ ВА ЁШЛАР

Ҳоким ва ёшлар учрашуви “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи уюшмаган ёшлар ўртасида ўтказилди.
Дастлаб туман ҳокими Ботир Жабборов ҳукуматимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор, уларнинг эркин касб танлашлари, билим олишлари борасида яратилган шароитлар ҳақида сўз юритди. Сўнг ёшлардан турли мавзудаги мурожаатлар тушди. Муаммолар масъуллар ёрдамида жойида ечимини топди.
Бу галги учрашувнинг ҳар қачонгисидан фарқи шундаки, ҳоким ўринбосар ва ташкилот раҳбарларидан шу пайтгача ёшларга имконият яратиб бериш, оғирини енгил қилиш юзасидан қандай ишларни амалга оширганликлари тўғрисида сўров ўтказди.  Масъулиятсизликка йўл қўйган раҳбарлар қаттиқ танқид остига олинди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM