ИЛИҚ ТААССУРОТ

21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни Нарпай туманида кенг нишонланди. Дастлаб, туман ҳокими Ботир Жабборов бошчилигида ташкилот, муассаса раҳбарлари туркий тил асосчиси Алишер Навоий бюсти пойига гулчамбарлар қўйдилар. 
Тадбирнинг тантанали қисми 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида давом этди. Тадбирда туман ҳокими барчани ушбу қутлуғ сана билан қутлар экан, ўз сўзида буюк мутафаккирнинг ушбу байтини келтириб ўтди.: 
“Турк назмида чу мен тортиб алам,
Айладим ул мамлакатни якқалам”.  Яъни, ул зот она тили байроғини баланд кўтариб, бутун эл-улусни, юртларни шу байроқ остида бирлаштирдим, деб ифтихор қилган...
Шунингдек, тадбирда туман ҳокимлиги маданият бўлими санъаткорлари, ҳаваскор қаламкашларнинг чиқишлари иштирокчиларда илиқ таассурот уйғотди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM