Бугун соат 12-00 да Халқ депутатлари Нарпай туман Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтади.

Кун тартиби:
1.  Нарпай туманида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорларда нархлар барқарорлигини сақлаш юзасидан туман сектор раҳбарларининг ҳисоботлари;
2.  Нарпай тумани Маъмурий ҳамда Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди раисларининг 2020 йил тўққиз ойи давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида ҳисоботлари
3.  Тумандаги касб-ҳунар ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактабларини коронавирус пандемияси шароитида фаолиятини қайта тиклаш тартиблари тўғрисидаги туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари  А. Рустамовнинг ахбороти;
4.  Нарпай туманидан “Фахрий мураббий” ордени билан мукофотлашга номзодларни танлаб олиш ва тавсия этиш тўғрисида туман танлов комиссияси раиси, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш, ёшларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш бўйича ўринбосари С.Жабборовнинг ахбороти;
5.  Нарпай тумани, “Нарпай” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги туман ҳокимлиги захира ерлар фонди ҳисобида бўлган бўш ер майдонидан туманда янги икки қаватли “Маҳалла маркази” мажмуаси (маъмурий) биноларини қуриб фойдаланишга топшириш шарти билан давлат хусусий шериклик шартлари асосида “INTER GROUP NARPAY” масъулияти чекланган жамиятига кўп қаватли турар жой бинолари қуриш ва ёшлар боғи барпо этиш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер майдони ажратиш тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ш.Самадовнинг ахбороти.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM