Халқ депутатлари Нарпай туман  Кенгашининг ўн бешинчи сессияси

Туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди.
  Сессия ишини туман ҳокими ўринбосари Шуҳрат Самадов  олиб борди.
Дастлаб, кун тартибидаги масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳасини Нарпай туман Халқ таълими тизимида муҳокама этилиши ҳамда кенг жамоатчилик фикрини инобатга олиб, туман Халқ таълими бўлими мудири Ражабов Латифжон Хусановичнинг берган таклифларни тасдиқлаш ҳақидаги ахбороти эшитилди
Шу каби туман ҳокими ўринбосари Асқар Рустамов, туман Кенгаши депутатлари ва мактаб деректорлари фикрлари тингланди.
Сессияяда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM