Меҳнат фахрийси Аҳмад Элмуродов вафот этди.

Аҳмад Элмуродов 1958 йилда Нарпай туманида таваллуд топган. Тошкент политехника университетида таҳсил олган.

Узоқ йиллар турли лавозимларда фаолият юритди. Айниқса, 1997 – 2003 йиллар давомида туман Маҳаллалар ишини мувофиқлаштириш Кенгаши раиси вазифасида ишлаган кезларда аҳолининг турмуш маданиятини янада яхшилаш, миллий урф-одатлар, қадриятларни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшди.

2003 – 2018 йилларда эса Зирабулоқ магистрал газ қувурлари бошқармасида муҳандис бўлиб ишлади.

А.Элмуродов қаерда ишламасин меҳнаткашлиги, жонкуярлиги билан одамлар кўнглидан жой олганди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM