ЯНГИ РЕЙТИНГ ТИЗИМИ

Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларида раҳбарлар фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида  семинар бўлиб ўтди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилоят филиали директори Рустам Қобилов иштирок этди.
Туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва ўринбосарлари иштирокидаги  семинарда  Р.Қобилов "Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари" (KPI-Key Performance Indicator)– давлат фуқаролик хизматчилари томонидан функционал мажбуриятлар ва топшириқларни ижро этилишининг самарадорлиги, натижадорлигини баҳолаш учун қўлланиладиган ҳамда миқдоран ўлчаш мумкин бўлган баҳолаш индикатори тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM