ЁШЛАР ВА ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Туман ҳокими ва ДХХ масъуллари “Янгиариқ” маҳалласида яшовчи ёшлар ҳамда хотин-қизлар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда уларнинг муаммолари, таклифлари ўрганилди. Аксарият иштирокчилар ичимлик суви, суюлтирилган газ баллони етказиб бериш, тадбиркорлик учун кредит, бандлик масалаларида мурожаат этдилар. Шу каби моддий ёрдам, соғлигини тиклашда амалий кўмак сўраганлар ҳам бор.

Аёллар ва ёшларнинг мурожаатлари тегишли масъул ходимлар иштирокида атрофлича ўрганилиб, ваколат доирасида уларга амалий ёрдам бериладиган бўлди.

Фаол ёшларга туман ҳокимлиги томонидан бадиий китоблар совға қилинди.

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM