ТИНЧ ОИЛА – МУСТАҲКАМ ҚЎРҒОН

Туман ҳокимлиги мажлислар залида “Оилавий ажримларнинг кўпайиши – жамият таназзули, миллат фожиасидир” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Шерзод Раҳмонов оилавий низолар, ўзаро келишмовчиликлар, ажралишлар фарзандлар руҳиятига салбий таъсир кўрсатиши, имкон қадар турмушнинг пароканда бўлишига йўл қўймаслик хусусида сўз юритди.

Шундан сўнг ажримларнинг оқибати, болаларнинг тирик етим бўлиб қолиши кўринишларини ўзида жам этган мусиқали видео ролик намойиш қилинди. Ўта таъсирли, юракларни жўмбушга келтирадиган қисқа роликни томоша қилган иштирокчиларнинг кўзларига ёш қалқиганини пайқаш қийин эмас, албатта.  

Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосарлари Нодира Муҳаммадиева, Саидмурод Жабборов, туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими мудири Лайло Сафарова, шу каби имом-хатиб, отинойилар ҳам жар ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш имконини яратиш юзасидан тўхталдилар.

Тадбирда келишмовчилик туфайли ажралиб юрган бешта оила яраштирилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM