БИРИНЧИ СЕКТОР ШТАБИДА

Биринчи сектор штабида секторга бириктирилган иқтисодий соҳа вакиллари, ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокими маҳаллаларда ўтказилаётган сўровномаларни сифатли тўлдириш ва электрон кўринишда штабга тақдим этиш, сектор фаолиятини юритишдаги қўлланма асосида тақдим қилинган 11 та устувор вазифалар ҳамда маҳаллада ишлаш тизимини такомиллаштириш борасида қабул қилинган 44 мезон асосида тизимли ишлар олиб бориш тўғрисида сўз юритди.

Бундан ташқари, солиқ ҳамда коммунал тўловларни ундириш, "Аёллар ва Ёшлар дафтари"ни шакллантиришда аниқланган муаммолар ечимини топиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида муҳокамалар олиб борилди.

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM