ОВ ҚУРОЛЛАРИДАН ТЎҒРИ ФОЙДАЛАНИШ ШАРТ

Февраль ойида ов қуролларидан тўғри фойдаланиш юзасидан кенг қамровли тадбирлар ўтказилиши белгиланган.

 Шу боис туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан жойларда профилактик тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Ов қуролларининг сақланиш тартиби кўздан кечирилиб, ундан тўғри фойдаланиш ҳақида тўлиқ тушунчалар бериляпти. Бу борада хато-камчиликларга йўл қўйган шахсларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилмоқда.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM