1 декабр – “Бутун жаҳон ОИТСга қарши курашиш куни” муносабати билан тадбир ўтказилди

1 декабр – “Бутун жаҳон ОИТСга қарши курашиш куни” муносабати билан “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида ОИТСнинг салбий оқибатлари мавзусида "Энг яхши расмлар" танлови ҳамда ҚВЗ  танловининг туман финал босқичи ўтказилди.

Нарпай туманидаги 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимлиги, туман ҳокимлиги маданият бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман халқ таълими бўлими ва туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида бўлиб ўтган тадбирда 200 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этиб, салбий одатлар ва гиёҳвандликни қораловчи расмлар билан иштирок этдилар.

Тадбир якунида ғолиб бўлган иштирокчилар эсталик совғалари билан тақдирландилар

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM