1 апрель кунидан коронавирусга қарши оммавий эмлаш ишлари барча вилоят марказларида бошланади.

Бунга туманларда ҳам тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Жумладан,  поликлиникаларда алоҳида хоналар жараёнлар олдидан шай ҳолга келтирилмоқда.

Ҳозир туман ҳокимлигининг ишчи гуруҳи марказий поликлиникада  эмлаш учун яратилган шароитлар билан танишмоқда. Вакцина сақлаш учун мўлжалланган музлатгич, эмлаш учун ажратилган алоҳида хоналар кўздан кечириляпти.

Эслатиб ўтамиз, оммавий эмлаш тадбирлари туман марказларида май ойидан бошланиши маълум қилинган.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM