​​​​​​​БОЛА СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНСИН

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Давлат мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада токомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш борасида соҳада бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, бугун 12- мактабгача таълим ташкилотида “МТТларда соғлом овқатлантиришни янада такомиллаштириш” мавзусида семинар ўтказилди. Семинарнинг айнан олис ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотида ўтказилиши чекка қишлоқлардаги муассасаларда ҳам бунга жиддий эътибор қаратилаётганидан далолатдир. 

Семинарда барча МТТларда фаолият юритаётган ҳамширалар ўзлари тузган таомномага киритилган озиқ-овқат маҳсулотлари намуналаридан намойиш этдилар. Сўнг иштирокчилар қарор низомига оид тест саволларини ечишди. Шу каби болалар саломатлигига доир саволларга жавоб беришди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM