КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ЭТАЙЛИК!

Коронавирус касаллиги яна хавф солиб турибди. Кундан кунга инфекцияни юқтириб олаётган фуқаролар сони ортмоқда. Бунинг олдини олиш учун эса белгиланган  карантин қоидаларига амал қилиш лозим. 

Туман ички ишлар бўлимидан олинган маълумотларга кўра, профилактика инспекторлари томонидан пандемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик тўғрисида 6524 та хуқуқбузарлик ҳолати аниқланган. Ҳуқуқбузарларнинг 5205 нафари эркаклар бўлса, 1319 нафари аёлларни ташкил этади.

Шундан 20 нафар фуқарога нисбатан маъмурий қамоқ жазоси белгиланган. 194 нафар фуқарога тегишли ҳужжатлар кўриб чиқишлик учун туман судига юборилган.
 
Ҳуқуқбузарларга  62 миллион 273 минг 197 сўм жарима жазоси тайинланган бўлса, 16 миллион 572 минг 412 сўм жарималар профилактика инспекторлари томонидан ундирилган.

Гап ундирилган жарималар ёки тайинланган жазо турларида эмас. Ҳуқуқбузарлик ҳолатини содир этаётган фуқаролар нафақат, ўзлари, яқинларининг, балки ўзгалар саломатлигини хавфга қўйишаётганидадир.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM