ҲАМ ЖАРИМА, ҲАМ ЗАРАР УНДИРИЛАДИ

Бугун  туман  экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси инспекторлари "Соҳибкор" маҳалласи фуқароси У.С. нинг Нарпай канали ёнида ўсган 30 туп теракни тегишли рухсатсиз ноқонуний равишда кесганлигини аниқлашди.

Ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий иш қўзғатилиб, 1 миллион 225 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди. Шу каби 44 345 000 (қирқ тўрт миллион уч юз қирқ беш минг) сўмлик ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланди. Айни пайтда зарарни ундириш чоралари кўрилмоқда.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM