АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов ва учинчи сектор раҳбари – туман ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Ҳалимовлар иштирокида “Бўстон” маҳалласи аҳли ўртасида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда аҳолининг муаммолари ўрганилди. Фуқаролар бандлик, моддий ёрдам масаласи ҳамда саломатлигини тиклашда амалий кўмак сўраб мурожаат этдилар.

Мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга йўналтирилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM