Халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг йигирма саккизинчи сессиясини чақириш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

            1. Халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг навбатдаги йигирма саккизинчи сессияси 2021 йилнинг 14 апрель куни соат 11:30 да Нарпай тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.

            2. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 апрель куни ўтказган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Нарпай тумани ҳокими Ш.Рахмановнинг “Туманда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисида;

Жиноят ишлари бўйича Нарпай тумани суди раиси Мейлиев Олимжон Абдуллаевич, Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди раиси Номозов Камол Тоштемирович ҳамда Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди раиси Бегимов Руфат Мусурмоновичларнинг 2021 йил 1-чорагида фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликларини шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари, қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишга доир олиб борилган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида;

Нарпай тумани Адлия бўлими бошлиғи Ж.Қиличевнинг тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича ахбороти ҳақида.

3. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.

 

Туман ҳокими в.б.:                                                                    Ш.Рахманов

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM