САЙЁР СУД МАЖЛИСИ

“Ноғорахона” маҳалласида жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси О. Мейлиев раислигида сайёр суд мажлиси ўтказилди.Суд мажлисида туман  ИИО Пробация гуруҳида озодликдан маҳрум  қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турларига ҳукм қилинган назоратдаги шахслар иштирок этдилар.

Суд мажлисида 4 нафар назоратдаги шахс жазосидан шартли  озод этилди. Шу каби содир этган жиноятидан пушаймон бўлмай жазо ўташ даврида тартиб-қоидаларга амал қилмаган, жиноий қилмишини англаб етмаган ва қайта жиноят содир этишга мойил  3 нафар маҳкумларнинг очиқдаги жазолари оғирроқ жазо турига алмаштирилди. 

Суд мажлиси якунида Пробация назоратидаги шахсларга жазоларини ўташ тартиб- қоидаларига амал қилиш, қайта жиноят содир этмасликлари юзасидан  уларнинг ҳуқуқий онгини ошириш борасида тушунтириш ишлари олиб борилди

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM