“ЯНГИАРИҚ”ДА ЯНГИ БИНО ҚУРИЛАДИ

“Янгиариқ” маҳалласида туман ташкилотлари масъуллари аҳолининг муаммоларини ўрганишда давом этмоқда. “Маҳаллабай” ишлаш тизими йўлга қўйилганидан буён фуқаролар хонадонларидаги аҳвол, томорқадан самарали фойдаланиш ҳолати ҳам кўздан кечириляпти.

Ушбу маҳалланинг маъмурий биноси янгидан қуриладиган бўлди. Фуқаро Ш. Бердиқулов хусусий шерикчилик асосида, яъни маҳалла идорасидан ташқари, ўзининг тадбиркорлиги учун хизмат кўрсатиш шахобчалари барпо этади.

Туман ҳокими қурилиш лойиҳаси билан танишди ва бу борада ўз тавсияларини ҳам бериб ўтди. Хуллас, бинонинг тамал тоши қўйилди. 

Шундан сўнг ҳудуддаги 48-мактабгача таълим ташкилоти фаолияти кўздан кечирилди. Тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар, машғулот ва ётоқхоналарнинг ҳолати ўрганилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM