БАРЧА БИР МАҚСАД САРИ

Замон шиддат билан одимламоқда. Бу инсониятдан ҳам бугун кечагидан, эртага эса бугунгидан-да самаралироқ ишлашни талаб этади. Чунки истакларимизнинг ҳам чеки йўқ.

Кеча таълим олган мактабимиз биноси бугун замонавий кўриниш касб этяпти.  Яқиндагина иш билан борган маҳалламиз идорасини ҳозир танимай қолишимиз ҳеч гап эмас. 

Дарвоқе, маҳаллалар  биноларининг аксарияти халқнинг ҳашари билан тикланяпти. Бу эса маҳалла аҳлини бир мақсад сари интилаётгани, бирдамлигидан далолатдир. “Мустақиллик” маҳалласининг девори тикланди. Ҳадемай, бу ерда шинам маскан бунёд бўлади. 

Худди шу каби "Кўкота" ҳамда "Мушкент" маҳалла идоралари ҳам янгидан қурилмоқда.

Шунингдек, “Иймон”, “Турон” ва "Баркамол" маҳаллалари бинолари ҳам қайта таъмирланяпти. Асосий иш поёнига етказилган, пардозлаш ишларидан сўнг бу даргоҳларнинг очилиш маросимлари бўлиб ўтади.

Яна бир ҳафтадан кейин ушбу маҳаллаларга борган одамнинг бунёдкорликни кўриб, ҳайрати ошади.  Ахир замон шиддат билан одимламоқда.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM