Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи

Шу йилнинг 8 июлида Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида солиқ идораларида “Солиқчи – тадбиркорга  кўмакчи” тизимини жорий этилиши белгиланди. 

Янги иш бошлаган тадбиркорларнинг ривожланиб олишлари учун даслабки 4 ой давомида “Солиқ сервис” ДУК орқали бухгалтерия ҳисоботларига кўмаклашиш, солиқ имтиёзларидан фойдаланишда амалий ёрдам бериш ва Солиқ режимини фаолият тури бўйича танлашга кўмаклашиш йўлга қўйилган. Бундан ташқари, ҳисоботларни тайёрлаш ва топшириш, бюджет билан муносабатларни тартибга солиш, электрон ҳисобварақ-фактураларни юритиш, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари етказиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Туман  Давлат солиқ инспекцияси томонидан “Глория Жеанс” хусусий корхонасига ҳужжат юритишда дуч келаётган муаммоларни ечишда амалий ёрдам кўрсатилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM