НАРПАЙНИНГ ЖАНГЧИ ЎҒЛОНЛАРИ

Оналар кўзёшин туролмас  тийиб,
Оталар тек қотган, бўғзида жони.
Эгнига сарғайган тўнини кийиб,
Фронтга жўнади Нарпай ўғлони.

Улар ёлғиз эмас, улар кўп эди,
Барчаси бир вагон ичра тўп эди.
Баралла – “Фашистни  янчамиз”, – деди, 
Фронтга жўнади Нарпай ўғлони.

Ҳар қайси ҳар ерда жанг қилсалар ҳам,
Қалбан бирга эди, битта жойда жам,
Кун сайин тушса-да қаторига кам,
Тақдирга кўнади Нарпай ўғлони.

“Ғалаба” сўзидан гоҳ кўкка униб,
Гоҳида жим қолар ўйларга чўмиб,
Бегона тупроққа дўстларин кўмиб,
Фронтдан қайтади Нарпай ўғлони.

Қанча аскар қайтди қучишиб зафар,
Вақт эса шафқатсиз айлайди сафар,
Омон келганлар ҳам қолди беш нафар,
Қадрланг Нарпайнинг жангчи ўғлонин.

Мақсуд МИРЗАЕВ.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM