ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Халқ депутатлари Нарпай туман Кенгашининг ўттизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишини туман ҳокими Шерзод Раҳмонов олиб борди. 
Дастлаб, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Жасурбек Шодиевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2021 йил 8 апрелдаги “Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда 2021 йил учун бандлик дастурининг ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Нарпай туманида “Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали аниқланган “ўсиш нуқталари”дан келиб чиқиб, ҳар бир маҳалланинг ривожланиш дастури юзасидан ҳисоботи тингланди.
Шу каби туман ҳокимлиги молия бўлими бошлиғи Наврўз Тўйинов бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таьминлаш мақсадида туман маҳаллий бюджетида 2021 йилда шаклланган қўшимча манбаларининг камида 10 фоиз қисмини туман ҳокимлиги қошида очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га йўналтириш юзасидан ахбороти берди.
Сўнг тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитларни ажратилиши ҳамда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида АТ“Агробанк” Нарпай туман филиали бошқарувчиси Шерзод Бўронов, АТ “Халқ банки” Нарпай филиали бошқарувчиси Қудрат Нурмаматов  ҳамда АТ“Микрокредитбанк” Зиёвуддин филиали Оқтош банк хизматлари кўрсатиш маркази бошлиғи Элдор Санақуловларнинг ҳам  ҳисоботлари эшитилди.
Бундан ташқари, туман ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Жўрабек Исматуллаев “Йўл харитаси”нинг (14 банди) ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисобот берди. 
Сессияда туман ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслахатчиси лавозими тайинланган Алиев Шерали Усманович депутатларга таништирилди.  
Сессияда депутатлар томонидан М-37 йўлининг “Мирбозор-Оқтош” кесишмасини очиш таклифи киритилди. Шунингдек,  ”2021 йилнинг 2-чорагида тумандаги 4 та секторларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш, Нарпай тумани ҳокимининг тақдимига биноан туман ҳокимлиги бошқарув аппаратининг тузилмаси (структураси)ни тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилди.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM