Маданият хабарлари

 СОВРИНДОРЛАР  АНИҚЛАНДИ

 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ниҳол” мукофоти республика кўрик-танловининг туман саралаш босқичи бўлиб ўтди. Танловда 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган 55 нафар истеъдодли ёшлар иштирок этдилар.  Бунда  “Мумтоз ашула”, “Опера”, “Рақс”, “Мусиқа” ҳамда “Эстрада” йўналишида ғолиблар аниқланди. 

Натижаларга кўра,  Худойберди Абдусаматов  (мумтоз  ашула),  Диёрбек Назаров  (Опера),  Маъмура Мирзаева (мусиқа), Фотима Эргашева . (эстрада), Сайёра Ражабова (рақс йўналишларида) лар  ғолиб  бўлдилар.

Ғолиблар ҳамда фаол иштирокчилар туман маданият бўлими томонидан диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM