Семинар

ТАРҒИБОТЧИЛАР ФИКР АЛМАШИШДИ

Маълумки, баркамол авлодни шакллантириш, ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш мақсадида умумтаълим мактабларида ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчи штатлари жорий этилди.

Бугун 37-умумтаълим мактабида тарғиботчилар учун семинар ташкил қилинди. Семинарда ташкил этилган кўргазмалар иқтидорли ўқувчиларнинг ижодкорлиги, яратувчанлигидан далолат. Бунда Юртбошимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида белгиланган вазифалар ижроси ўз аксини топган.

Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Анвар Бобожонов семинар иштирокчиларига тарғиботчиларнинг асосий вазифалари хусусида сўз юритди. Шунингдек, тарғиботчилар бу борада ўзаро фикр алмашишди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM