Фестивал

ТАЪЛИМ,  КАСБ  ВА  БАНДЛИК

“Ёшлар”  истироҳат боғида “Таълим, касб ва бандлик ёшлар фестивали”  бўлиб ўтди. Туман ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, ёшлар ишлари агентлиги, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, халқ таълими ҳамда маданият бўлимлари ҳамкорлигида ўтказилган фестивалда  бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси, “Аждодлар мероси – маънавият асоси” шиори остида кўринишлар намойиш қилинди. 

Шунингдек, Юртбошимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасидаги вазифалар ижроси юзасидан ҳам кўргазмалар ташкил этилган. Бир сўз билан айтганда, бир томонда мўйқалам соҳибларининг ижод намунали намойиши бўлса, бошқа тарафда ёш қаламкашлар мушоира ўтказишмоқда. Санъаткор ёшлар хонишларидан эса барча бирдек баҳраманд бўлишди.

Фестивалда 1850 нафар битирувчи синф ўқувчилари, 700 нафар уюшмаган ёшлар иштирок этдилар.

Туман ҳокими сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида ташкиллаштирилган кўргазмаларни кўздан кечирди.

Тадбирнинг асосий қисмини туман ҳокими Шерзод Раҳмонов қисқача кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг “Ёшлар дафтари” га киритилган 77 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлаш мақсадида етти турдаги техник асбоб-ускуналар тарқатилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM