СЕМИНАР

27-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида Самарқанд ветеринария институтининг профессор-ўқитувчилари томонидан "Бир зиёли-бир маҳаллага маънавий ҳомий" тамойили асосида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари учун семинар-тренинг ташкил қилинди.

Ушбу семинар-тренинг давомида ҳар бир маҳаллага институт томонидан профессор-ўқитувчилар ҳамда маҳаллада истиқомат қилувчи зиёли, фаол, тажрибали ёши катта эркак ва аёллар шунингдек ёшлардан иборат “Мураббийлар ишчи гуруҳи” ташкил қилиниши белгиланди.

Мазкур семинар-тренингда туман ҳокими Шерзод Раҳмонов иштирок этиб ўзининг зарурий топшириқ ҳамда тавсияларини берди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM