СЕССИЯ

Туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор ва  ташкилот корхона раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Сессия ишини ишини туман ҳокими Шерзод Раҳмонов олиб борди. 
Дастлаб,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш юзасидан туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Дўстмурод Носировнинг ҳисоботи тингланди.
Шундан сўнг туман ҳокимининг ўринбосари Шуҳрат Самадов туманда “Аёллар дафтари”да турган фуқаролар, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Обид Алиев эса “Ёшлар дафтари”да турган фуқаролар билан олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисобот бердилар.

Шу каби Нарпай туманида мавжуд қабристон ва зиёратгоҳларга қонун талабларига мувофиқ ном бериш тўғрисида туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Самариддин Дагаровнинг ахбороти ҳам эшитилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Нарпай туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Баҳодир Очилов 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар, туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари Акмал Хасанов 2021 йилнинг ўтган даврида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан маъруза қилдилар.

Музокарода сўзга чиққан депутатлар кун тартибидан кўрилган масалалар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тиегишли қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM