Бунёдкорлик

ЯНГИ ИНШООТЛАР ҚАД РОСТЛАЯПТИ

Туманимизда йил сайин улкан иншоотлар қад ростламоқда. Замонавий мактаб, боғча бинолари, хизмат кўрсатиш мажмуалари, кўп қаватли иморатларнинг тикланаётгани фикримизнинг далилидир.

Шу кунларда “Нарпай” маҳалласи ҳудудидаги  47-мактабгача таълим ташкилоти қайта қурилмоқда. “Зарафшон” КТИЧК  томонидан бунёд этилаётган муассаса 120 ўринга мўлжалланган.

Туманимиз марказида ҳам кўнгилочар маскан барпо этилиши режалаштирилган.

Қолаверса, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан ички йўллар пешма-пеш таъмирланмоқда.

Туман ҳокими корхона негизида фаолият юритаётган  асфальт ишлаб чиқариш заводида бўлди.  У ердаги ҳақиқий ҳолат, хомашё захираси, ишчиларга яратилган шароитлар ўрганилди.

Бундан ташқари, қурилиш объектида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Лойиҳа билан танишиб, бу борада ўз таклифларини берди.

Кўнгилочар масканнинг қурилиш мўлажалланаётган ер-жойга бориб, ташаббускор тадбиркор билан ҳам учрашди.

Масканнинг ҳар томонлама қулай, шинам, замонавий кўриниш касб этиши юзасидан соҳа вакилларига тавсиялар берилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM