Аччиқ, бироқ очиқ гаплар

КАМЧИЛИКЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЛОЗИМ

Туман ҳокимлигининг ишчи гуруҳи "Мирбозор бозори" МЧЖ фаолиятини ўрганди.

Ўрганишлар шуни кўрсатдики, бозор ҳудудининг айрим жойлардаги ҳолат санитария талабларига жавоб бермайди.

Шу каби расталардан ташқарида савдо қилаётган сотувчилар ҳам аниқланган.

Туман ҳокими бозор маъмурияти ва тегишли соҳа вакиллари билан бу борада муҳокама ўтказди. Йўл қўйилган камчиликлар акс этган фотолавҳалар намойиш этилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Хуллас бозор фаолиятига танқидий баҳо берилди. Камчиликлардан хулоса чиқариш, бозорни тартибга келтириш учун муддатлар белгиланди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM